1 Июн 2024 йил 10041

Генерал-майор Азизбек Икромов Қувасой шаҳрида сайёр қабул ўтказди

Шаҳардаги 1-сонли Мусиқа мактабида ташкил этилган тадбирда Фарғона вилояти ҳудудида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. 

Сайёр қабул давомида 20 нафар фуқаролардан турли масалаларда мурожаатлар қабул қилиниб, 6 таси жойида ижобий ҳал этилди, 3 таси юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

Кўриб чиқиш учун муддат талаб этилган 11 та мурожаат ижроси назоратга олиниб масъулларга тегишли топшириқлар берилди.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech