5 Июн 2024 йил 4521

"Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!" шиори остида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг 2024-йил 29-май кунидаги 55-сонли Фармойишига асосан вилоятимиз ҳудудларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Тадбирлар доирасида ўтказилаётган "Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги" ҳам юқоридаги Фармойиш асосида амалга ошириляпти. Ойлик доирасида Фарғона вилояти ИИБ Иккинчи минтақавий ҳудуд - Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи ҳузурида хизмат интизоми қонунчиликка риоя қилиш юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби қатнашган мазкур тадбирда мавзу бўйича кенг қамровли тушунтиришлар берилиб ойликни уюшқоқлик ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech