Фарғонада тергов ва эксперт-криминалистика хизмати ходимлари коронавирусдан химояловчи махсус кийимлар билан таъминланди
Коронавирус инфекцияси тарқалаётган ҳозирги шароитда ички ишлар органлари ходимларидан тезкорлик, вазиятга мослашувчанлик ва юқори билим талаб этилади.
Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ва эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, шунингдек, карантинга оид чораларнинг амал қилиш даврида терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб боришда инфекция юқишининг олдини олиш мақсадида Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси ва эксперт-криминалистика бўлими ҳамда қуйи тизимдаги ходимлар махсус кийим-бош билан таъминланди. Шу билан бирга уларга шахсий ҳимоя ва антисептик воситалар етказилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, бевосита фуқаролар билан хизмат юзасидан кўп мулоқотда бўладиган соҳа вакилларининг коронавирус инфекцияси юқишидан сақлаш энг биринчи масала.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати