8 Январ 2025 йил
1124
Эпизотик осойишталикни таъминлаш мақсадида жойларда тадбирлар давом этмоқда
Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари эпизотик осойишталикни таъминлаш мақсадида, Вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг ҳудудий бўлимлари участка докторлари билан ҳамкорликда Марғилон шаҳар ва Олтиариқ, Данғара ҳамда Риштон туманларида касалликларга қарши эмлама гуруҳлари ташкил этилиб, аҳоли хонадонларида мавжуд чорва ҳайвонларини клиник кўрикдан ўтказилиб, касалликларга қарши эмлаш ишлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати