8 Май 2021 йил 399

2021 йилнинг 7 май куни Фарғона вилояти ИИБ транспортда ХТБ ҳодимлари учун музейга экскурция уютирилди

Музейлар ҳамиша ўз бағридаги тарихнинг кўхна ёдгорликлари билан ҳар қандай кишини ўзига жалб қилади. Унда маълум бир ҳудуд миллат ўтмишидан сўзловчи қизиқарли экспонатлар борки, бу инсонга завқ бериши билан бирга унинг тафаккурини бойитади.

Фарғона вилояти ИИБ транспортда ХТБ ходимлари Қўқон шахридаги Ўрда мажмуасида бўлдилар. Ушбу меъморий ёдгорлик 19 асрда барпо этилган унда 100 га яқин катта-кичик хоналар, ички ташқи ҳовлилардан иборат бўлган. Биринчи ҳовлида айвон, кўринишхона, хазинахона, алоҳида сахдли масжид, марказда хон қароргоҳи, саломхона, хўжалик бинолари, иккинчи ҳовлини унинг саҳни билан боғланган ҳарам ва хос хоналар эгаллаган.

Хон ўрдаси ходимларда катта таассурот қолдирди. Бу каби тадбирлар миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром ҳис-туйғуларини ошириш, юксак эстетик дид ва аҳлоқий меъёрларни шакллантириш, Ўзбекистон халқининг бой тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларига ҳурмат ҳиссини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech