14 Май 2020 йил 606

2020 йилнинг 13 май куни EFFECT UZ сайтининг ходимлари Фарғона вилоятининг Қува туманида номаълум шахслар томонидан ҳужумга учраганлиги тўғрисидаги видеомурожаат юзасидан

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Мазкур видеомурожаатда EFFECT UZ сайтининг ходимларига нисбатан номаълум шахслар томонидан куч ишлатилиб, моддий ва маънавий зарар етказилганлиги баён қилинган.

Интернет тармоқларида тарқалган мазкур видеомурожаатда кўрсатиб ўтилган ҳолат бўйича 13 май куни Қува туман ИИБ тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса содир бўлган жой процессуал тартибда дарҳол кўздан кечирилиб, терговга қадар текширув ўтказишга киришилган.

Мазкур ҳолат Ички ишлар вазирлиги ҳамда Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинган бўлиб, текшириш натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар берилади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech