15 май-Халқаро оила куни
Оила жамиятимизнинг бошланғич бўғини, элимизнинг гўзал урф-одатлари ва қадриятларини ўзида асровчи муқаддас мўъжаз маскан. Эзгуликлар оиладан бошланади, ундан маҳаллага кўчади, жамиятга кириб боради.
БМТ Бош Ассанблеясининг 1993 йил 15 май кунидаги резолюциясига асосан ушбу кун бутунжаҳон оила куни (International Day of Families) деб эътироф этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнь кунидаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808 қарорига асосан 15 май Халқаро оила куни сифатида кенг нишонланиб келинади.
Оила жамиятнинг асосий элементи сифатида инсоний қадриятлар, маданият ва авлодларнинг тарихий давомийлиги, барқарорлик ҳамда ривожланиш омили бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Оила туфайли давлат мустаҳкамланади ва халқнинг турмуш фаровонлиги ортади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати