14 Август 2020 йил 659

Қўқон шаҳрида ўғирлик жиноятини содир этиб, қидирувда юрган яна бир шахс қўлга тушди

14 август куни Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ (Қўқон шаҳар) батальони 2-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Н.Д.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech