15 Январ 2025 йил
1841
14-Январ Ватан химоячилари куни муносабати билан Фурқат тумани ИИБ да очиқ эшиклар куни ўтказилди
Фурқат тумани ИИБ биносида 3-секторда жойлашган касб-ҳунар мактаби ўқувчи ёшлари иштирокида Эксперт-криминалистика ва тергов гуруҳи ходимлари томонидан ўқувчиларга ўқув семинари ўтказилди.Семинар давомида ҳодиса жойида керак бўладиган асбоб ускуналар билан таништирилди.
Шунингдек, туман ИИБда ташкил этилган Ватанпарварлик бурчаги таништирилди ва ёшлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа вакиллари томонидан жавоб берилди ва келажакда ИИО тизимида ишлаш истаги бўлган ўқувчиларга тушунчалар берилиб ўтилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати