23 Июн 2022 йил 444

10 нафар маҳкум шартли равишда жазодан озод этилди

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ Пробация бўлими ҳисобидаги шахслар иштирокида келгусида такрорий жиноятлар содир қилинишининг олдини олиш мақсадида профилактик тадбир ўтказилиб, унда жазо ўташ тартиб-қоидалари ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ҳақида сўз юритилди.

Ўтказилган сайёр суд жараёнларида эса меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, тўлиқ ахлоқан тузалиш йўлига ўтган, тайинланган жазодан ўзига тегишли ва тўғри хулоса чиқариб олган, жазони ўташ даврида қайта жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган, шунингдек, интизомий жавобгарликка тортилмаган 10 нафар маҳкумлар муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод этилди.

Фарғона вилояти Ахборот хизмати.

Text to speech