3 Август 2020 йил 423

Ўзбекистон туманида “Зил-130” русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди, қурбонлар бор

Ўзбекистон тумани. 29 июль куни М.А. бошқарувидаги “Зил-130” русумли автомашинасини Ўқчи-Дашт қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Қ.Б.ни уриб юбориши оқибатида Қ.Б. тан жароҳати олиб, ходиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

                   
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech