Ўзбекистон туманида велосипед ўғирлаган вояга етмаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон тумани. 02 октябрь куни А.Д. ИИБга мурожаат қилиб, унда 01 октябрь куни соат 14:00 дан 16:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс А.Навоий кўчасида жойлашган компьютер ўйинлари кириш эшиги олдида қаровсиз қолдирган нархи 1.200.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган Х.А. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати