Ўзбекистон туманида талончилик жиноятини содир қилган шахслар қамоққа олинди
Ўзбекистон тумани. 2020 йил 14 август куни фуқаро М.А. ва О.Ш. олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, очиқдан-очиқ талон-тарож қилиш мақсадида, Э.И.га тан жароҳати етказиб, нархи 1.600.000 сўмлик “Samsung Galaxy A-6” русумли телефон аппарати ва 40.000 сўм миқдордаги пулини талончилик йўли билан тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати