5 Январ 2021 йил 863

Ўзбекистон туманида талончилар қўлга олинди

Ўзбекистон тумани. 03 январь куни фуқаро Б.Ш., Т.У., О.М., ва А.Х.лар Ж.Н.нинг бошқарувидаги “Nexia-1” русумли автомашинасига йўловчи сифатида чиқишиб, Қулибек қишлоғидан 50.000 сўм эвазига Авғонбоғ қишлоғига ташлаб қўйишига келишиб, автомашинага чиқиб, “Яккатут” МФЙ марказига етиб борган вақтда Б.Ш. жабрланувчининг нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung А-6” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech