5 Октябр 2020 йил
393
Ўзбекистон туманида қидирувдаги шахс ушланди
04 октябрь куни Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Ш.У.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати