26 Декабр 2020 йил
400
Ўзбекистон туманида қидирувдаги шахс қўлга олинди
23 декабрь куни Ўзбекистон тумани ИИБ Пробация гуруҳи ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди, 227-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган Б.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати