Ўзбекистон туманида фуқаро 71 тўплам темир ҳавозаларни ижарага олиб, 17.750.000 сўмга бошқа шахсга сотиб юборган сабабли жавобгарликка тортилди
Ўзбекистон тумани. 2020 йилнинг 20 июнь куни вояга етмаган Қ.А. фуқаро Б.А.нинг ишончига кириб, 71 тўплам темир ҳавозаларни ҳар бир тўплами учун кунига 2000 сўмдан ижара пули беришини айтиб, темир ҳавозаларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан темир ҳавозаларни 17.750.000 сўм эвазига бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати