9 Июл 2020 йил
389
Ўзбекистон туманида автомашиналар тўқнашиши оқибатида йўловчи тан жароҳати олди
Ўзбекистон тумани. 27 июнь куни фуқаро О.Р бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасини Қудаш қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган Э.М. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир қилиши оқибатида “Nexia-2” русумли автомашинада бўлган йўловчи К.С. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг.Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати