3 Июн 2020 йил
394
Ўзбекистон туманида аёл кишига зўрлик ишлатиб, тилла сирғаларини қўлга киритган шахс қўлга олинди
Ўзбекистон тумани. 31 май куни А.А. таниши Т.З. билан Яйпан шаҳар марказида кўришиб, яшаш уйини кўрсатиш учун уни Беруний МФЙ ҳудудида жойлашган хилват жойга олиб бориб, қулоқ қисмига уриб, нархи 2.100.000 сўмлик тилла сирғаларини талончилик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.А.га нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати