Ўзбекистон туманида 3 бош қўйларни сотиб олиб пулларини бермаган шахс жавобгарликка тортилди
Ўзбекистон тумани. 2020 йилнинг декабрь ойида К.В. таниши П.А.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган жами нархи 11.000.000 сўмлик 3 бош чорва қўйларини сотиб олишга келишиб, олдиндан 1.100.000 сўм пулларини бериб, қолган пулларини бир ҳафта муддат ичида беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган чорва қўйларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати