Қувасой шаҳридаги Тиббиёт бирлашмасида ўғирлик жиноятини содир қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қувасой шаҳри. 20 июнь куни шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ходими Х.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс шаҳар Тиббиёт бирлашмасида жойлашган хизмат хонасига ғайриқонуний равишда кириб, ичида “Mi-6” русумли уяли телефон аппарати, пластик карточкаси, фуқаролик паспорти ва 350.000 сўм пуллар бўлган аёллар сумкасини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Т.Б. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати