Қувасой шаҳрида “Zongshen” русумли мотоуловни ўғирлаган шахслар қўлга олинди
Қувасой шаҳри. 22 сентябрь куни Г.Д. ИИБга мурожаат қилиб, унда 20 сентябрь кунидан 21 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Ўрмончилар кўчасида жойлашган ер участкаси олдида қаровсиз қолдирилган нархи 15.000.000 сўмлик “Zongshen” русумли мотоуловини олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «г» банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятларни Т.К. ва А.Ш.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати