12 Январ 2021 йил 437

Қувасой шаҳрида ўғирлик жиноятини содир қилган шахс аниқланди

 

Қувасой шаҳри. 2020 йилнинг 27 декабрь кунидан 2021 йилнинг 08 январь кунигача бўлган вақт оралиғида фуқаро Т.Д. Тожик Мўян қишлоғида жойлашган, фуқаро Р.Т.га тегишли бўлган МЧЖга қарашли вақтинча фаолияти тўхтатилган консерва заводидан маҳсулот қадоқлаш ва қайта ишлаш цехларидан жами 22 дона электродвигательларни, 13 дона консерва қадоқлаш ускунаси насослари, 20 метр зангламайдиган пўлат трубалари, зангламайдиган пўлатдан ишланган қозонлар, электр узатгичлар, 2 дона 200 литр хажмли сув сақлаш идишлари, икки табақали темирдан ишланган цехга кириш эшиклар, стол-стуллар, қўл бола усулда тайёрланган электр печка ва бошқа қадоқлаш усукунаси эҳтиёт қисмларини яширин равишда ўғирлаб, МЧЖга жами 868.183.000 сўм миқдорда моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech