27 Август 2020 йил
396
Қувасой шаҳрида товуқхона қуриш учун ер олиб бераман, деб алдаган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Қувасой шаҳри. 2020 йилнинг июнь ойида М.Д. исмли аёл таниши М.Ж.нинг ишончига кириб, танишлари орқали 18.000.000 сўм эвазига Дўстлик МФЙ ҳудудидан товуқхона қуриш учун ер олиб беришини айтиб, пулларни олиб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати