16 Июл 2020 йил 366

Қувасой шаҳрида терговдан яширинган шахсни профилактика инспектори қўлга олди

14 июль куни Қувасой шаҳар ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисмида (пора бериш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли қидирувда бўлган И.М.ни Қувасой шаҳри ҳудудида қўлга олди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

                                   
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech