Қувасой шаҳрида тақиқланган ўсимликларни етиштираётган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қувасой шаҳри.19 июнь куни тезкор тадбир давомида Пахтазор кўчасида яшовчи Ҳ.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 4 туп “каннабис” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантиради.
Тақиқланган экинларни экманг, уларни етиштирманг, ёввойи ҳолда чиққан бундай экинларни йўқ қилинг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати