Қувасой шаҳрида хонадондан велосипед ўғирлаган шахс аниқланди
Қувасой шаҳри. 02 май куни Бўстон МФЙ ҳудудида яшовчи Х.К. исмли аёл ИИБга мурожааат қилиб, унда 28 апрель кунидан 29 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлисидан нархи 1.500.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.Р. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган,
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати