Қувада 74 туп “Кўкнори” ўсимликларини томорқасида парваришлаб келаётган шахс аниқланди
Қува тумани. 27 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Олтиариқ МФЙда яшовчи Х.С.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 74 туп “кўкнори” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантиради.
Тақиқланган экинларни экманг, уларни етиштирманг, ёввойи ҳолда чиққан бундай экинларни йўқ қилинг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати