3 Май 2021 йил 390

Қува туманида уяли телефон аппаратини ўғирлаган киссавур қўлга олинди

Қува тумани. 10 январь куни номаълум шахс деҳқон бозорида Қ.У.ни эгнидаги курткасини чап чўнтагидан нархи 1.900.000 сўмлик “MI 6 pro” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Б. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech