8 Феврал 2021 йил 598

Қува туманида “Spark” автомашина ҳайдовчиси юк автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида вафот этди

Қува тумани. 07 февраль куни А.Ф. исмли аёл “Spark” русумли автомашинасини Фарғона кўчасида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб йўл четида тўхтаб турган чет эл фуқароси М.Ш. га тегишли "Volvo" русумли юк автомашинасини орқа томонига уради. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси  оқибатида, “Spark” автомашина ҳайдовчиси А.Ф. исмли аёл ҳодиса жойида вафот этган. Ушбу автомашина йўловчиси Ғ.Б. исмли аёл эса  тан жароҳати олиб  шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов  ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. 

 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech