4 Ноябр 2020 йил 386

Қува туманида савдо қилиш мақсадида кирган аёл пул ва уяли телефон апппаратини ўғирлади

Қува тумани. 31 октябрь куни М.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 30 октябрь куни номаълум аёл Андижон кўчасида жойлашган меваларни қабул қилиш шахобчасига ғайриқонуний равишда кириб, стол устида бўлган нархи 260.000 сўмлик “Inoi 108 R” русумли уяли телефон аппарати ва 10.000.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.М. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, жабрланувчи М.А.нинг савдо шахобчаси умумий аҳоли фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, гумон қилинувчи Х.М. исмли аёл ушбу савдо шахобчасига савдо қилиш мақсадида кирганлиги ва жабрланувчи бошқа юмушлари билан чалғиган вақтида стол устида қаровсиз қолдирилган телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаганлиги сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмига қайта малакаланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech