15 Июл 2021 йил 380

Қува туманида “Nexia-2” автомашина юк хонасидан пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

 

Қува тумани. 12 июль куни фуқаро М.Ў ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Ғалаба кўчасида “Nexia-2”  русумли автомашинасини юк хонасида қаровсиз ҳолда турган жами 2.235.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Ж содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech