29 Август 2020 йил 356

Қува туманида “Nexia-2” автомашина ҳайдовчиси бир фуқарони умрига зомин бўлди

Қува тумани. 27 август куни фуқаро П.С. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасини Қалъача МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Қ.Б.ни уриб юбориши оқибатида Қ.Б. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech