Қува туманида икки нафар аёл ўзларидаги сариқ металлдан ишланган узук ўрнига алдов йўли билан тилла сирға ва пулларни қўлга киритди
Қува тумани. 2021 йилнинг 19 февраль куни М.З. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 09 февраль куни икки нафар номаълум аёлларр бир гуруҳ бўлиб, туман марказида ишончига киришиб, сариқ рангли металдан ишланган узукни тилладан ишланганлигини ва узукни сотишда ёрдам беришини айтиб, гаровга қўлидаги 1.200.000 сўмлик тилла сирға ва 180.000 сўм миқдоридаги пулларини олиб қолишиб, узукни сотиш учун кетганлигидан фойдаланиб, тилла сирға ва 180.000 сўм миқдоридаги пулларини алдов йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Х.Б. ва Н.Н. исмли аёллар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати