19 Май 2021 йил 346

Қува туманида хонадондан тилла-тақинчоқларни ўғирлаган шахс жавобгарликка тортилди

Қува тумани. 15 май куни Ю.О. Пастки Хўжа Ҳасан МФЙ ҳудудида яшовчи М.З. исмли аёлнинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидаги шкафдан жами нархи 5.000.000 сўмлик икки дона тилло узук ва 33.000 сўмлик икки дона бужитерия сирғаларини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан  Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан (ўғирлик) жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech