Қува туманида “гашиш" гиёҳвандлик моддасини пуллаган шахс қўлга олинди
Қува тумани. 19 январь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Т.О. Акбаробод МФЙ ҳудудида 36.000.000 сўм пуллар эвазига “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати