4 Август 2020 йил 471

Қува туманида “Damas” ва “Spark” автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўловчи тан жароҳати олди

Қува тумани. 24 июль куни вояга етмаган Ж.Ш. “Damas” русумли автомашинасини Истиқлол қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг четида тўхтаб, ҳаракат йўналишида келаётган Байналминал МФЙ ҳудудида М.А. бошқарувидаги “Spark” русумли автомашина йўлига чиқиб юбориши оқибатида “Spark” йўловчиси Д.К. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech