17 Май 2021 йил 416

Қува тумани ЙҲХГ инспекторига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 31 март куни фуқаро М.Н. Қува тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори Қ.Ш.га мурожаат қилиб, ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан чора кўрмаслик эвазига 200 АҚШ миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Фуқаро М.Н.га Қува тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори Қ.Ш. томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, фуқаро пора таклиф қилишда давом этган.

Ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, ИЖҚК Департаментининг Қува туман бўлими ҳамда Қува тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро М.Н. Қува тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори Қ.Ш.га 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни хизмат хонасига келиб, пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қува туман прокуратурасига юборилди.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech