19 Феврал 2021 йил 525

Қува тумани ИИБ ТЭҚКБ ходимлари “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахсни қўлга олишди

Қува тумани. 17 февраль куни туман ИИБ ТЭҚКБ ходимлари  томонидан ўтказилган тадбир давомида,  Иттифоқ МФЙ ҳудудида яшовчи А.Ш.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. 


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech