22 Май 2020 йил 372

Қўштепада терговдан яширинган шахс ушланди

Қўштепа тумани. Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўштепа туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган М.Х. 19.05.2020 йилда Марғилон шаҳар ҳудудида қўлга олинди.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва қўлга олишга қаратилган тадбирлар давом эттирилади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech