18 Май 2020 йил 463

Қўштепада “кўкнори” етиштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қўштепа тумани. 13 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Шодлик маҳалласида яшовчи Қ.Ш.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 265 туп “кўкнори” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech