4 Сентябр 2020 йил
368
Қўштепа туманида “Каннабис”гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётган шахс аниқланди
Қўштепа тумани. 28 август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Эшонгузар МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро А.Б.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадонида 3 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати