1 Июл 2020 йил
332
Қўштепа туманида “Газ-3307” автомашинаси вояга етмаган фуқарони уриб юборди
Қўштепа тумани. 26 июнь куни фуқаро Х.А. бошқарувидаги “Газ-3307” русумли автомашинасини Кичикбешкапа МФЙ ҳудудида бошқариб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Т.Қ.ни уриб юбориши оқибатида Т.Қ. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг.Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати