29 Июн 2020 йил
332
Қўштепа туманида қаровсиз қолган велосипедни ўғирлаган шахс аниқланди
Қўштепа тумани.22 июнь куни фуқаро О.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс Шижоаткор кўчасида жойлашган озиқ-овқат савдо дўкони олдида қаровсиз қолдирган нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни О.В. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати