26 Август 2020 йил 534

Қўштепа туманида 41 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётган шахс аниқланди

Қўштепа тумани. 24 август куни тезкор тадбир давомида Қоражийда кўчасида яшовчи Р.А.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 41 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги  аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

 

Text to speech