19 Май 2021 йил 378

Қўштепа тумани ИИБ ЙҲХГ инспекторига танишини ишини хал қилиш эвазига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

 

Жорий йилнинг 10 апрель куни фуқаро С.И. Қўштепа тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори З.А.га мурожаат қилиб, танишига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан чора кўрмаслик эвазига 100 АҚШ миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Фуқаро С.И.га Қўштепа тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори З.А томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, фуқаро пора таклиф қилишда давом этган.

Ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ва ИЖҚК Департаментининг Фарғона шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро С.И.га Қўштепа тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори З.А.га 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни хизмат хонасига келиб, пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Фарғона шаҳар прокуратурасига юборилди.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech