29 Май 2020 йил 335

Қўштепа тумани ИИБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди

28 май куни Қўштепа тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган А.Д.ни Марғилон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech