Қўқонда “трамадол” таблеткаларини сақлаётган шахс аниқланди
Қўқон шаҳри. 26 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида А.Хўқандий мавзесида ҳаракатланиб кетаётган Ж.З. тўхтатилиб, уни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, чўнтагидан 1 дона конвалютада, 10 дона “Трамадол ланначер 50mg” таблеткаларини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган ва таблеткалар далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар!
“Трамадол” таблеткаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати