30 Май 2020 йил 402

Қўқон шаҳридаги савдо мажмуасида ўғирлик жиноятини содир қилган шахс аниқланди

Қўқон шаҳри. Фуқаро М.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда “Буюк ипак йўли” савдо мажмуасида номаълум шахс нарҳи 1 200 000 сўмлик “Samsung A20” русумли телефон аппарати, фуқаролик паспорти ҳамда 1 000 000 сўм пуллари бўлган сумкасини раста устидан ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Қ.Д. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech