Қўқон шаҳрида уяли телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қўқон шаҳри. 2020 йилнинг 12 октябрь куни фуқаро Р.Ш. таниши Ғ.А.нинг ишончига кириб, нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung А30” русумли уяли телефон аппаратидан фойдаланиб сўнг қайтариб беришини айтиб, жабрланувчи чалғиганидан фойдаланиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган телефон аппаратини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати